Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ХИТОЙЛИК ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ТАЛАБАЛАР ЮРТИМИЗДА МАЛАКА ОШИРДИ

08 Ноябрь 2025, 06:11

26

ИИВ академиясида Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети вакиллари учун ташкил қилинган ўқув курси якунланди.

Айтиш жоизки, икки ҳафталик ўқув курси доирасида таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини мустаҳкамлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди.

Машғулотлар давомида меҳмонлар юртимизнинг қадимий ва бой тарихи, янги Ўзбекистондаги кенг қамровли ўзгаришлар, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган стратегик ислоҳотлар, шунингдек мамлакатимиз ички ишлар органлари тизими, соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёнлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлишди.

Айниқса жойларда ташкил қилинган сайёр машғулотлар ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, хавфсиз туризмни таъминлаш фаолиятига жорий қилинган илғор ёндашувлар билан яқиндан танишиш имконини берди.

Ўқув курси якуни муносабати билан ўтказилган тадбирда университет делегацияси раҳбари Ху Менг юртимиз ҳақидаги таассуротларини бўлишиб, шундай деди:

“Ташриф чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга гувоҳ бўлдик. Академияда йўлга қўйилган инновацион таълим жараёнлари билан танишиш, қизиқарли маърузаларни тинглаш, етук салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан фикр алмашиш биз учун жуда фойдали бўлди. Муҳими, бир жиҳатга, таълим муассасаларимиз ўртасидаги алоқалар изчил равнақ топиб бораётганига амин бўлдик”.

Академия раҳбари Ўзбекистон ва Хитой мамлакатларини тарих синовидан ўтган алоқалар боғлаб туришини алоҳида таъкидлади. “Кейинги йилларда муносабатларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Манфаатли алоқалар кўплаб соҳалар қатори, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида ҳам жадал ривожланди. Бугун бунинг амалий ифодасини кўриб турибмиз. Ўйлайманки, айни жиҳатлар ҳамкорлигимизни янги замон руҳи билан янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деди Рустам Хатамов.

Шундан сўнг университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларига сертификатлар топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech