18-19 май кунлари Мудофаа вазирлигига қарашли “Чирчиқ” полигонида ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан соҳа ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилган мусобақада вазирлик таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўзаро куч синашди.
Мусобақа низомига кўра, иштирокчилар “Калашников” автоматидан нишонга ўқ узиш бўйича мерганлик маҳоратларини намойиш этдилар. Ғолиблар жамоавий ва шахсий биринчилик натижалари асосида саралаб олинди.
Мусобақанинг жамоавий баҳсларида Фарғона вилояти ИИБ вакиллари биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Жиззах вилояти ИИБ ходимлари иккинчи ва ИИВ Академияси жамоаси учинчи ўринни банд этди. Қувонарлиси, Академия Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Искандар Бойдадаев шахсий биринчиликда энг яхши натижалардан бирини қайд этиб, якунда иккинчи ўринга сазовор бўлди.
Совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати