Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Фахрийлар билан мулоқот

26 Декабрь 2025, 08:12

20

ИИВ академияси магистратурасида соҳа фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Узтоз-шогирдлик асосида фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан оқилона фойдаланиш, тингловларнинг раҳбарлик маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилган учрашувга истеъфодаги генераллар Мирсамад Адилов ва Тоҳир Муллажонов таклиф этилди.

Соҳа фидойилари мустақилликкача ва ундан кейинги даврларда республикамизнинг турли ҳудудларида рўй берган сиёсий воқеалар, осойишта ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган террорчилик ҳаракатларини ёдга олиб, мураккаб вазиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича орттирган кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашувда мазкур воқеаларнинг асл сабаблари аниқ фактлар мисолида таҳлил қилинди. Жамиятда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳар қандай шароитда одамларнинг тинч-осойишта ҳаётини муҳофаза қилиш ички ишлар органлари ходимлари зиммасидаги муқаддас бурч эканлиги айтиб ўтилиб, тингловчиларга амалий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech