Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Уч авлод учрашуви

16 Август 2024, 10:08

209

ИИВ Академияси кундузги таълим 1-ўқув курси курсантлари учун ИИВ Ўқув-дала марказида кўп йиллик меҳнат фаолияти билан тизим равнағига ҳисса қўшган ва устозлик мақомига эришган бир гуруҳ фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирда ИИВ фахрийлар кенгаши аъзолари истеъфодаги полковниклар Аваз Азизхўжаев, Ўткир Ахмедов ва истеъфодаги подполковник Иброхим Дўлтаевлар курсантларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг масъулиятли ва шарафли жиҳатларини айтиб ўтишди.

Мулоқот давомида фахрийлар курсантларга зарур маслаҳатлар беришди. Таълим муассасасида “устоз-шогирд” анъаналарининг самарали йўлга қўйилгани, билим олиш, илм билан шуғулланиш, келгусида етук малакали мутахассис кадр бўлиш учун яратилган кенг имкониятларда унумли фойдаланиш кераклигини таъкидланди.

Тадбир давомида вазирликнинг Ёшлар билан ишлаш бўлими ходимлари ҳам курсантлар билан мулоқот қилиб, тизимда ёшларга яратиб берилаётган кенг кўламли имкониятлар тўғрисида тушунчалар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech