Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди

26 Февраль 2022, 12:02

1510

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.

ИИВ Академияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Мавзу доирасида сўзга чиққанлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, тизимга жорий қилинаётган замонавий технологиялар, йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан йўл қўйилаётган қоидабузарликлар учун белгиланган чора-тадбирлар, транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчиларнинг жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш, мазкур соҳада амалиётга татбиқ этилиши кутилаётган янги механизмлар ҳақида тўхталиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech