Тошкентда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан “Самарали парламент назорати механизмларини жорий этишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзуида халқаро конференция ўтказилди.
Халқаро ташкилотлар вакилллари, хорижий ва миллий экспертлар иштирок этган анжуманда долзарб мавзуларда маърузалар тингланди. Парламент назоратини амалга ошириш механизмлари бўйича илғор тажрибаларнинг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар эътироф этилди. Соҳадаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Конференция ишида ИИВ Академияси вакили, юридик фанлар доктори, профессор Аҳрор Худойбердиев “Парламент назоратини ҳудудларда амалга оширишнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзуидаги маърузаси билан қатнашди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати