Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Рақамли технологияларнинг имкониятлари тушунтирилди

02 Октябрь 2025, 09:10

33

Бугунги кунда ички ишлар органлари фаолиятига рақамли технологиялар кенг жорий қилинмоқда.

ИИВ академиясида айни йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда вазирлик Ташкилий департаменти вакиллари, кундузги таълимнинг 2-ўқув курси курсантлари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Амалий машғулот тарзида ўтган тадбирда “102” ва “E-material” тизимларининг ишлаш тартиби ва афзалликлари, “Call-марказ”лар фаолияти, рақамли технологияларнинг тизим самарадорлигини оширишдаги аҳамияти, келгусида мазкур йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида курсантлар янги тизимлар имконияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech