3–8 ноябрь кунлари ИИВ академиясида ички ишлар органлари масъул раҳбарлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил қилинди.
Машғулотларга ҳудудлардан Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, шунингдек Маънавий-маърифий ишлар бўлими, Тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиқлари жалб этилди.
Тингловчилар соҳавий хизматлар фаолиятини самарали ташкил қилиш, жумладан, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш, фавқулодда ҳолатларда куч ва воситаларни бошқариш, махсус операцияларни ўтказиш, учувчисиз қурилма (дрон)ларни қўллаш, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя қилиш, кадрлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, узлуксиз ўқув карьера тизимини самарали йўлга қўйиш, ходимларнинг хизмат, жанговар-жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини таъминлаш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояни амалга ошириш, шунингдек, замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш, ОАВ билан билан самарали ҳамкорлик қилиш ҳамда бошқа долзарб йўналишларда билим ва кўникмаларини оширдилар.
Бундан ташқари, соҳадаги кенг қамровли ислоҳотлар, тизим фаолиятига тааллуқли айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти етказилиб, Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Ягона бошқарув марказида сайёр машғулотлар ташкил этилди.
Ички ишлар вазирлиги вакиллари ва академия профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган машғулотлар якунида тингловчилардан синов имтиҳонлари қабул қилинди. Шунингдек ўқув йиғини иштирокчилари таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати