Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Миллий ўзликни англаш аждодларга эҳтиромдан бошланади

08 Октябрь 2025, 08:10

35

Юртимизда тарихий ҳақиқатни тиклаш, юрт истиқлоли йўлида жонини фидо қилган аждодларимиз номини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирокида ўтказилган тадбир шу жиҳати билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда миллат тақдири, Ватан озодлиги ва равнақи учун курашган, қатағон сиёсати қурбони бўлган боболаримизнинг ибратли умр йўли ёдга олинди. Кейинги йилларда уларнинг номлари ва хотирасини абадийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътироф қилинди.

Тадбирда сўз олганлар мустабид тузум даврида халқимиз бошига тушган оғир синовли кунлар, давлат ва сиёсат арбоблари, илм-фан намояндалари, маърифатпарвар зиёлиларга қарши уюштирилган қатағонлар, боболаримизнинг улкан маънавий жасорати ва миллат олдидаги беқиёс хизматлари айтиб ўтилди. Ўтмишдан сабоқ чиқариш, миллий ўзликни англаш, аждодларимизга муносиб ворис бўлиш бугунги авлодларнинг маънавий бурчи эканлиги таъкидланди.

Тадбир жадидлар ҳаётидан саҳна кўринишлари, шеърий чиқишлар ва музейдаги экспонатларни томоша қилиш билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech