ИИВ академияси магистратураси тингловчилари учун сайёр машғулот ташкил қилинди.
Машғулот давомида “ташкилий-стратегик бошқарув” ва “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчилари Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди фаолияти билан танишиб, турли вазиятларда куч ва воситаларни бошқариш бўйича кўникмаларини оширдилар.
* * *
Пойтахтимизнинг Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида “Уч авлод учрашуви” ташкил қилинди.
Истеъфодаги генерал-майор Тоҳир Муллажонов, ёш ходимлар ҳамда ИИВ академияси курсантлари иштирок этган тадбирда касбга садоқат, бурч ва масъулият, юртга дахлдорлик ҳисси билан яшаш тушунчалари ҳақида сўз бориб, ёш авлод вакилларига тавсиялар берилди.
* * *
ХХР Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказида сайёр машғулот ташкил этилди.
Шу куни меҳмонлар марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, криминалистик экспертизаларни ўтказиш усуллари ва тадқиқот жараёнида қўлланиладиган махсус воситалар ҳақида таассуротга эга бўлишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати