Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ўзаро тажрибалар алмашилди

05 Ноябрь 2025, 10:11

38

ИИВ академияси вакиллари Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида йўлга қўйилган илғор ёндашувлар билан танишди.

Дастлаб таълим муассасалари раҳбарлари ўзаро мулоқот қилиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда тажриба алмашинувининг аҳамияти, айни йўналишдаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан таълимга мамлакат тараққиётининг таянчи сифатида эътибор қаратилаётган ҳозирги шароитда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини замонавий кадрлар билан такомиллаштириб бориш муҳимлиги таъкидланди.

“Академиямизда таълимни амалиёт билан узвий ҳолда ташкил этиш мақсадида самарали механизмлар жорий қилинган. Ўқув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ихтисослик кафедраларимиз ҳудудлардаги ички ишлар органларига бириктирилган бўлиб, профессор-ўқитувчиларимиз томонидан битирувчиларимиз фаолияти мунтазам мониторинг қилиб борилади. Маълумки, амалиётда малакали мутахассис кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу боис, миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда таълим сифатини янада оширишни мақсад қилганмиз” – деди ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов.

Учрашувдан сўнг академия фаолияти билан яқиндан танишилди. Меҳмонларга бакалавриат ва магистратура босқичлари, мутахассислик йўналишлари, таълим дастурлари, дарс машғулотларида қўлланилаётган инновацион ёндашувлар, илмий салоҳият кўрсаткичлари, халқаро ҳамкорлик алоқалари, шунингдек ўқув хоналарида яратилган шароитлар, моддий-техник базани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ИИВ академияси бошлиғи таълимни рақамлаштириш, машғулотларда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, амалиёт ходимларини масофавий ўқитиш, киберхавфсизлик йўналишида кадрлар тайёрлашга қаратилган янгиликларни ўрганиб, илғор жиҳатларни оммалаштириш зарурлигини қайд этди.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech