Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз муваффақиятли қатнашди

04 Ноябрь 2025, 09:11

52

Қозоғистоннинг Қустаной шаҳрида қўл жанги бўйича Руслан Муқанов XV хотира турнири бўлиб ўтди.

Анъанавий турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистондан 300 нафарга яқин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ҳамда турдош таълим муассасалари вакиллари қатнашди.

Мусобақа давомида маҳоратли мураббий Мухтор Етмишбоев бошчилигидаги ИИВ академияси курсантлари ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан, Олимжон Қаршибоев (62 кг) биринчи ўринни эгаллаб, турнирнинг энг яхши спортчиси деб топилган бўлса, Маҳмуджон Давуров (+73 кг) иккинчи, Бекзод Маратов (+70 кг) эса учинчи ўринни эгаллади.

Қувонарлиси, курсантларимиз мусобақани умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўрин билан якунлашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech