Жамоат хавфсизлиги университетида умумий психология фанидан олимпиада ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Жамоат хавфсизлиги университетида таълим олаётган ёшлар қатнашди. Иштирокчилар “Тест топшириқлари”, “Блиц савол-жавоб” ва “Заковат” шартлари асосида билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Олимпиада якунида олий ўрин мезбонларга, 1-ўрин Халқаро исломшунослик академияси талабаларига, 2-ўрин ИИВ академияси курсантларига, 3-ўрин эса Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети вакилларига насиб қилди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан “Энг илғор психолог”, “Энг зукко жамоа”, “Энг фаол жамоа” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Билимлар беллашуви бўлажак мутахассисларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасалари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати