Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Эртанги кунимиз билимли авлодга боғлиқ

01 Декабрь 2025, 09:12

43

Кейинги йилларда мамлакатимизда таълимнинг барча бўғинлари изчил ислоҳ қилинди. Ички ишлар органлари тизимида ҳам академик лицейлар ташкил қилиниб, соҳа учун кадрларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилди.

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов вазирликнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шу куни масканда яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ҳолати, ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш масалалари атрофлича ўрганилди. Лицей раҳбарлари билан мулоқот чоғида таълим жараёнида қўлланилаётган ёндашувлар, ўқитувчиларнинг педагогик салоҳияти юзасидан фикр алмашилди.

Академия бошлиғи бугунги кунда академик лицейлар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб, ёшларни ўқишга қабул қилинган илк кунлардан бошлаб касбга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун таълим сифати, ўқитувчиларнинг билим даражаси юқори бўлиши, машғулотлар энг илғор методлар асосида ташкил қилиниши кераклиги қайд этилди.

Ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ҳаётини уларга ибрат қилиб кўрсатиш, ўқувчилар қалбида ички ишлар органлари касбига меҳр ва садоқат туйғуларини кучайтириш, айни йўналишдаги тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

– Лицей ўқувчилари миллий ғурур, мардлик ва фидойиликда бошқа тенгдошларидан ажралиб туриши керак. Шу боис, замонавий билим бериш билан бирга, уларнинг жанговар руҳи, маънавий-ахлоқий фазилатлари, қатъий ҳаётий позициясини ҳам шакллантириб боришимиз зарур, – деди академия бошлиғи.

Ўқитувчи ва ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, академия фаолиятида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, айниқса таълим жараёнидаги янгиликлар айтиб ўтилиб, янги авлод ички ишлар органларини тайёрлаш борасида жамоа олдида турган устувор вазифалар етказилди.

Шу куни самарали меҳнат фаолияти, ўқишдаги ютуқлари билан барчага ўрнак бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар ташаккурнома билан рағбатлантирилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech