ИИВ академиясида малака ошираётган Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиқлари курсантлар билан учрашди.
“Мулоқот” клуби доирасида ташкил қилинган тадбирда Бухоро, Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ИИБ ҲПБ бошлиқлари, “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация” йўналишида таълим олаётган курсантлар ҳамда ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Тадбирни академия бошлиғи ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов очиб, ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишда бу каби учрашувларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мулоқот чоғида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, ҳудудларга татбиқ қилинаётган ижобий тажрибалар, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришда ижтимоий профилактиканинг ўрни, “маҳалла еттилиги” тизимида профилактика инспекторлари зиммасидаги устувор вазифалар хусусида сўз борди.
Тадбир меҳмонлари кўп йиллик амалий тажрибаларидан келиб чиқиб тизимнинг ўзига хос хусусиятлари, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш омиллари, хизматда қўл келадиган касбий фазилатлар ҳақида курсантлар ёшларга ўз маслаҳат ва тавсияларини улашдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати