Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ички ишлар органлари халқчил тузилмага айланмоқда

27 Октябрь 2025, 12:10

66

ИИВ академиясида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Соҳа ходимлари, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар ва магистратура тингловчилари иштирок этган тадбир аввалида академия бошлиғи Рустам Хатамов сўз олиб, йиғилганларни самимий муборакбод этди.

Тадбирда мустақиллик йиллари тизим фаолиятида рўй берган ижобий ўзгаришлар тилга олинди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга ошилаётган изчил ислоҳотлар самарасида ички ишлар органлари аҳоли билан бевосита яқин ҳамкорликда ишлайдиган халқчил тузилмага айланиб бораётгани эътироф этилди.

“Жамиятда қонун устуворлигини, тинчлик ва осойишталикни таъминлайдиган, ҳамиша элу юртнинг дарду ташвиши билан яшаб, хавф-хатарларга қарши кўксини қалқон қиладиган тизим – бу ички ишлар органлари, десак, муболаға бўлмайди. Чунки ходимларимиз зиммасидаги ҳар бир вазифани муқаддас бурч деб билиб, бу йўлда керак бўлса, ҳаётини гаровга қўйишга тайёр туради”, – деди академия бошлиғи.

Байрам тадбирида ҳозирги мураккаб шароитда юзага келаётган долзарб вазифалар ҳам айтиб ўтилди. Замонавий кадрлар тайёрлаш учун таълим ва тарбия жараёнларини ислоҳ қилиб бориш, курсант ва тингловчиларнинг интеллектуал салоҳияти, сиёсий-маънавий дунёқараши, ватанпарварлик, дахлдорлик, касбга садоқат сингари фазилатларини юксалтириш зарурлиги таъкидланди.

“Муҳтарам Прездентимиз соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида тизимдаги ислоҳотларнинг устувор мақсади халқимизни рози қилишга қаратилганини эътироф этдилар. Шундай экан, юртимизда кечаётган янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистонимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишимиз керак”, – деди академия бошлиғи.

Шу куни бир гуруҳ ходимлар идоравий мукофотлар билан тақдирланди. Тадбир байрамона концерт дастури билан давом этиб, унда Янги Ўзбекистонимиз, обод ва фаровон ҳаётимиз, осойишталик посбонларининг шарафли хизматлари мадҳ этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech