Тест марказининг мақсади таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали тест тизими имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда курсант (тингловчи)ларнинг билим, кўникма ва малакаларини холис (обектив) ва адолатли баҳоланишини таъминлашдан иборат.
Марказнинг асосий фаолият йўналишлари:
марказ базасидаги тест топшириқларини давлат таълим стандартлари талабларига мослигини назорат қилиб бориш, уларнинг сифати ошириш ҳамда тест топшириқлари базасини такомиллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
кундузги таълим, cиртқи таълим ва магистратурада таҳсил олаётган курсант-тингловчиларнинг ўқитилаётган фанлардан эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш;
кундузги таълим, cиртқи таълим а магистратурага ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар (абитуриентлар)нинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш учун тест синовларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
профессор-ўқитувчиларнинг тест топшириқларини тайёрлаш бўйича билим, кўникма ва малакасини шакиллантириш учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;
тест синовларини белгиланган тартиб ва қоидалар асосида ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, тест топшириқлари махфийлигини сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
таълим сифат-самарадорлигини, тест синови, баҳолари ва рейтинг балларининг холислигини, ишончлилиги ва адолатлигини таъминлаш ҳамда текширишни ташкил этиш;
ўқишга қабул қилинган курсант ва тингловчилардан шахснинг индивидуал психологик ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича тест синовлари ўтказиш;
курсантларни мутахассислик йўналиши бўйича қобилиятларини аниқлаш мақсадида психологик тест синовлари ўтказиш;
ўтказилган тест синовларини мониторингини амалга ошириш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш ва бошқалар.