Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Онлайн машғулот ўтказилди

24 Декабрь 2025, 08:12

37

ИИВ академияси ҳамда Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати Ҳуқуқ ва бошқарув академияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида онлайн машғулот ташкил этилди.

Унда ихтисослик кафедралардан профессор-ўқитувчилар, кундузги тахлимнинг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация фаолияти” ҳамда “жазони ижро этиш фаолияти” йўналишларида таълим олаётган курсантлар, шунингдек сирқти таълим тингловчилари иштирок этди.

Россиялик мутахассис Олег Ананьев пост-пенитенциар пробация қўлланиладиган шахслар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви, қайта интеграцияси ва реабилитациясини таъминлаш масалаларига тўхталиб, соҳадаги миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ қилинган тажрибалар билан ўртоқлашди.

Машғулот якунида жонли мулоқот уюштирилиб, пробация фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан фирк алмашилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech