Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Замонавий раҳбарлик ва бошқарув маҳорати” ўқув курси бошланди

08 Май 2023, 07:05

788

курси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Замонавий раҳбарлик ва бошқарув маҳорати” мавзуида ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари учун ташкил қилинган машғулотлар тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан таълимнинг илғор ёндашувлари асосида олиб борилмоқда.

Ўқув курсининг илк кунида тингловчиларга “Раҳбарнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш”, “Жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш”, “Медиасаводхонлик (журналист ва блогерлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари)”, “Раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти”, “Стрессга бардошлиликни шакллантириш” мавзуларида тренинглар ўтказилди.    

Режага кўра, ўқув курси 13 май кунига қадар давом этиб, магистрларнинг бошқарувчанлик кўникма ва фазилатларини юксалтиришга қаратилган машғулотлар ўтказилади. Якунда улардан тест синовларини қабул қилиш белгиланган.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech