Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Замонавий раҳбарлик ва бошқарув маҳорати” қисқа муддатли ўқув курси якунланди

05 Июнь 2022, 02:06

1863

ИИВ Академиясининг магистратура тингловчилари Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган ўқув курсида иштирок этишди.

Ўқув курси давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросидан келиб чиққан ҳолда таълим самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

30 май – 4 июнь кунлари бўлиб ўтган машғулотларда малакали мутахассислар томонидан “Раҳбар ахлоқи ва маданияти”, “Танқидий таҳлил ва қарорлар қабул қилиш”, “Ижро самарадорлигини ошириш (ижрони бошқариш)”, “Ҳудудларнинг ривожланишини бошқариш”, “Раҳбар ва ташкилот нуфузини шакллантириш”, “Жамоада ишлаш самарадорлигини ошириш”, “Раҳбарнинг эмоционал ва социал интеллекти” каби мавзулар ёритилди. Шунингдек, тингловчиларнинг раҳбарлик маҳорати ва бошқарувга доир касбий кўникмаларини юксалтиришга қаратилган тренинглар ўтказилди.

Ўқув курси якуни муносабати билан ўтказилган тадбирда Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов иштирок этиб, тингловчиларга сертификатларни топширди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech