ИИВ академияси магистратурасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
Тингловчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этган тадбирда институт директори ўринбосари Шафоат Нуруллаева йиғилганлар билан мулоқот қилди.
Давра суҳбатида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, глобал шароитда барқарор ўсиш ва фаровонликка эришиш тенденциялари, бу борада Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг устувор жиҳатлари, халқаро муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида фикр алмашилди.
Глобал жараёнда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан мулоҳазалар билдирилган тадбир давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати