ИИВ академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети томонидан шу мавзуга бағишланган интеллектуал беллашув ўтказилди.
Ёшларнинг касбий билимини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда кундузги таълимнинг 2-босқич курсантлари қатнашди.
Беллашув мунозараларга бой ўтди. Иштирокчилар “Жамоавий ўйин”, “Казусларни ечинг”, “Командирлар беллашуви” шартлари орқали маъмурий ҳуқуққа оид билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.
Малакали профессор-ўқитувчилардан иборат ҳакамларнинг қарори билан якунда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети курсантлари ғолибликни қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати