Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – давр талаби

25 Январь 2024, 06:01

889

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги 1-сонли академик лицейда айни мавзудаги тадбир ўтказилди.

Битирувчи босқич ўқувчилари, вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими вакиллари, академия “Тарғиботчилар” гуруҳи фаоллари иштирок этган тадбир ёшлар маънавиятига бағишланди.

Тадбирда мафкурафий таҳдидлар хавфи тобора кучайиб бораётгани боис, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларга тўғри йўл кўрсатиш, бу борадаги таълим-тарбия ишлари самарадорлигини янада ошириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидлаб ўтилди. Катта ҳаёт остонасида турган ўқувчилар вақт қадрини англаган ҳолда ўқиб-изланишлари, эртанги кунимиз учун муносиб кадр бўлишлари кераклиги айтиб ўтилди.  

Академия курсантлари ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан яратилаётган улкан имкониятлар самарасида эришаётган ютуқлари ва келажак мақсадлари ҳақида гапирдилар. Янги Ўзбекистонда камол топаётган ёшлар юксак билим ва дунёқараши, ахлоқий фазилатлари билан юртимиз учун ҳисса қўшишга тайёр туриши зарурлиги эътироф этилди.

Учрашув якунида академияга ўқишга кириш тартиби ҳақида маълумот берилиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech