Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ЁШЛАР ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАЯНЧИ БЎЛИШИ КЕРАК

05 Сентябрь 2022, 05:09

1221

Ички ишлар вазирлиги академиясида янги ўқув йили муносабати билан ўтказилган тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда Академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ўқув-саф қисми офицерлари ҳамда кундузги таълимнинг бакалавриат йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этди.

Академия бошлиғи, полковник Рустам Хатамов мустақиллик йиллари, хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган мислсиз янгиланишлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган улкан ислоҳотлар ва эришилган ютуқларни эътироф этиб ўтди.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқчил сиёсати туфайли Ўзбекистон бугун демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланиб бормоқда. Бунинг эзгу самараси ўлароқ, мустақил тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги сиёсий ўрни ва нуфузи ҳам тобора юксалмоқда. Энг муҳими, изчил ислоҳотлар халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашга, эртанги кунга бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Академия бошлиғи ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ҳақида тўхталар экан, она Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш, унинг тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлаш йўлида курсант ёшларимиз замонавий билим, мустаҳкам амалий кўникма, етук маънавий салоҳият ва жанговар-жисмоний тайёргарликка эга бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун таълим муассасасида кенг имкониятлар ва ўқитишнинг илғор ёндашувлари татбиқ қилингани қайд этилди.

Тадбирда янги ўқув йилида Академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари олдида турган энг муҳим вазифалар, истиқболли дастурларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шундан сўнг “Чўлпон” номидаги стипендияга сазовор бўлган ёшларга фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди. Таълим маскани бошлиғи ёшларни янада фаол ва ташаббускор бўлишга, буюк аждодларимизга муносиб авлодлар бўлиб камолга етишга даъват этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech