ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи академия магистрлари билан учрашди.
Давра суҳбатида автомобиль йўлларида инсон ва ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жориқ этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. ЙҲХХ бошлиғи, полковник Олим Саидовнинг айтишича, сўнгги йилларда соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тизим мутасаддиси кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мавжуд муаммоларга ҳам эътибор қаратди. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари салмоғининг юқорилигича қолаётгани, айниқса ҳаракат иштирокчиларининг маданиятини ошириш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишини таъминлаш, соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ишлар кулгусида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Мулоқот чоғида тингловчилар ҳам сўз олиб, долзарб масала юзасидан ўз мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати