Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Якуний давлат аттестация комиссиясининг йиғилиши

05 Июнь 2023, 05:06

976

Бугун, 5 июнь куни ИИВ Академиясида якуний давлат аттестация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти вакиллари, Академия раҳбарияти, комиссия аъзолари ва битирувчи курс курсантлари иштирок этди.

 Кун тартибидаги масалалар юзасидан вазирлик департаментининг Таълим жараёнини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фаррух Бозоров, Академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Тўлқин Маматқулов сўзга чиқдилар. Шундан сўнг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қабул қилинган буйруқлар ўқиб эшиттирилди.

Айтиш жоизки, жорий ўқув йилида Академия кундузги таълимини тезкор-қидирув, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов, эксперт-криминалистика, хизмат фаолиятини психологик таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти мутахассисликлари бўйича таъсил олган курсантлар тамомлайди. Битирувчилар 5 июндан 23 июнга қадар “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти”, “Хорижий тил” ва мутахассисликлар бўйича фанлараро якуний давлат аттестацияси имтиҳонларини топшириб, малакавий битирув ишларини ҳимоя қиладилар.

Йиғилиш якунида комиссия раислари ва аъзоларига имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ўтказиш, курсантларнинг билим ва малакаларини холисона баҳолаш бўйича тегишли талаблар етказилди. Шундан сўнг дастлабки имтиҳонлар бошланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech