ИИВ Академиясида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш – давлат ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармони иловаси билан тасдиқланган тадбирлар дастури асосида ташкил этилган учрашувга Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова таклиф этилди.
Мулоқотда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги изчил ислоҳотлар, бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад-вазифалар, хусусан, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш йўналишида устувор вазифалар, қизларнинг таълим олиши яратиб берилаётган улкан имконият ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати