Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хорижлик мутахассисларнинг онлайн маърузалари тингланди

21 Декабрь 2022, 09:12

976

Ички ишлар вазирлиги академиясида Россия Федерацияси ИИВ таълим муассасалари билан ҳамкорликда онлайн мастер-класс машғулотлари ташкил қилинди.

Жумладан, Санкт-Петербург университети бошлиғи ўринбосари Дмитрий Жидков олиб борган машғулотда профессор-ўқитувчилар ҳамда “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар қатнашди.

Россиялик мутахассис “Электрон тўлов тизимидаги фирибгарлик жиноятларининг криминологик жиҳатлари” мавзуидаги маърузасида мазкур муаммонинг долзарблиги, бу турдаги жиноятларнинг олдини олишда замонавий технологиялардан фойдаланиш, кибержиноятларга қарши курашишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига тўхталди.

Шу куни магистратура тингловчилари учун “Алоҳида шароитларда ички ишлар органларининг куч ва воситаларини бошқариш” мавзуида машғулот бўлиб ўтди.

Унда Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси профессори Михаил Киреев онлайн чиқиш қилди. Мавзу доирасида билдирилган мулоҳазалар, хусусан, замонавий хавф-хатарлар кучайиб бораётган шароитда тизим куч ва воситаларини самарали бошқариш, ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш омиллари, бу борада мавжуд тажрибасининг айрим жиҳатлари тингловчиларнинг бошқарувга доир кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech