Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Халқаро сертификат ходимларга қўшимча имтиёзлар беради

15 Июль 2023, 12:07

1770

ИИВ Академиясида TOEFL ITP (Test of English as a Foreign Language) халқаро сертифакати учун навбатдаги имтиҳонлар бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органларида хизмат қилаётган 50 нафарга яқин талабгор иштирок этди.

Тадбир АҚШнинг Educational Testing Service (ETS) ташкилотининг Ўзбекистондаги координаторлари иштирокида халқаро талаблар асосида ташкил қилинди. Талабгорларнинг инглиз тилини билиш даражаси онлайн имтиҳонлар орқали баҳоланди.

Маълумот ўрни айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг ПҚ-5117-сон қарори қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахсларнинг иштирок этиши белгилаб қўйилди.

TOEFL ITP халқаро тан олинган сертификат бўлиб, мазкур сертификатга эга бўлганлар белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech