Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!”

05 Август 2023, 06:08

1097

ИИВ Ўқув-дала марказида ўтказилган маданий-маърифий тадбир ана шу шиорга бағишланди. Унда Академия кундузги таълим 1-ўқув курси курсантлари, саф қисми офицерлари, профессор-ўқитувчилар ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари иштирок этди.

Тадбир Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси асосида ташкил қилинган китоб ярмаркаси билан бошланди. Ўзбек миллий адабиётининг энг сара намуналари, жаҳон адабиёти дурдоналари, қолаверса, юридик соҳага оид турли-туман қўлланмалар китоб мутолаасига қизиқувчилар учун айни муддао бўлди.

Кўргазма она Ватанимизни тараннум этган концерт дастурига уланди. Академия бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари ижросидаги қўшиқ ва рақслар, қизиқарли саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига улкан завқ улашди.

Шу куни курсантларга ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинган тўгараклар, ўқув йили давомида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech