Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – маҳалла тинчлигининг гарови

14 Июнь 2022, 09:06

1470

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги “Ўзгариш” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда ИИВ Академияси ишчи гуруҳи раҳбари, полковник Абдукарим Шодиев, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Равшан Эрназаров ва бошқалар сўз олиб, “барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб ўтдилар.

Кейинги йилларда маҳалла институтининг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, қуйи бўғиндаги муаммоларни манзилли ҳал этиш борасида тизимли чора-тадбирлар кўрилаётгани, ҳудудлардаги янгиланишлар аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Айниқса ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимига жорий қилинган самарали механизмлар маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилаётгани айтилди.

Тадбирда мазкур фаолиятни янада такомиллаштиришда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича фаоллар ҳамда профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини кучайтириш, бу борада “фуқаробай” ишлаш методикасини амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек криминоген вазиятни доимий равишда ўрганиб бориш, жиноятчиликка имкон бераётган омилларга қарши  профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар муҳокама қилинди.

Шу куни тумандаги касб-ҳунар мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” мавзуида учрашув ўтказилди. Таълим маскани жамоаси, маҳалла фаоллари ва ҳудудий профилактика инспекторлари иштирок этган тадбирда коррупция иллатини келтириб чиқараётган сабаблар атрофлича муҳокама қилиниб, жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришнинг асосий йўналишлари, бу борада қабул қилинган дастурларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.  

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech