Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ: ТУРКИЯ ҚАНДАЙ ТАЖРИБАНИ ҚЎЛЛАМОҚДА?

14 Декабрь 2021, 10:12

1404

Жорий йилнинг 5–11 декабрь кунлари ИИВ Академияси ҳамда Малака ошириш институти ходимларидан иборат гуруҳ Туркия Республикасида бўлиб қайтди.

Хориж сафари давомида “Терроризмга қарши курашиш” ўқув курси бўйича Туркия Республикаси ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси ҳузуридаги Терроризмга қарши курашиш бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди. 

Интерфаол ёндашувлар асосида ўтказилган машғулотлар жараёнида терроризмга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий вазифалари, диний онгнинг радикаллашуви, унинг босқичлари ва кўринишлари, террорчилик гуруҳларига шахсларни жалб қилиш усуллари, диний ақидапарастликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, терроризмга қарши курашишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш каби йўналишлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди. 

Айниқса Туркия Республикаси ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси, Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, Полиция музейи, Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалари ва уларнинг аналогларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бошқармаси қошидаги марказ, Алоҳида ва муҳим вазифаларни бажарувчи махсус бошқарма фаолияти билан танишув амалий кўникмаларга бойлиги билан муҳим аҳамият касб этди. 

Ўқув курси якунида семинар-тренинг иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech