Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Тергов органларининг судга қадар ҳамкорлиги: мутахассислар нима дейди?

01 Июнь 2024, 08:06

563

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ишни судга қадар юритишда тергов органларининг ҳамкорлиги: назария ва амалиёт” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Манфаатдор вазирлик, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ташкил қилинган анжуманда соҳа мутахассислари, эксперт ва олимлар, академиянинг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ҳамда “тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлари иштирок этди.

Тадбир аввалида илмий-амалий анжуманнинг мақсади ва амалиёт органлари учун долзарб аҳамияти таъкидлаб ўтилди. Асосий маърузачилар сўз олиб, “Терговга қадар текширувда соҳавий хизматларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш”, “Жиноят ишларини тергов қилишда махсус билимлардан фойдаланиш”, “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятларни аниқлаш ва фош этишда ҳамкорликнинг ўрни”, “Жиноятчиликка қарши курашишда тергов ва жиноят-қидирув органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш”, “Тергов идораларининг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш” мавзуларидаги чиқишлари, фикр-мулоҳазалари тингланди.

Анжуман иштирокчилари соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни амалиётга жорий қилиш, конференция якунлари бўйича илмий мақолалар тўпламини чоп этишга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech