Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Таниқли актёр экрандаги қаҳрамони ҳақида сўзлаб берди

08 Апрель 2023, 09:04

817

ИИВ Академиясининг “Маънавият ва маърифат маркази”да “Амир Темур – буюк давлат арбоби ва улуғ саркарда” мавзуида тадбир ўтказилди.

Таниқли актёр Маъруф Отажонов иштирок этган учрашувда буюк саркарданинг ҳаёти ва фаолияти, Амир Темур ва темурийлар даврининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, улуғ аждодларимиз тарихий меросини ўрганиш, улар номини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусда сўз борди.

– Дунё миқёсида Амир Темур шахсияти, унинг салтанатни бошқариш санъати, саркардалик маҳорати, ҳарбий стратегиясига қизиқиш ниҳоятда юқори. Масалан, “Темур тузуклари” бир неча асрлар ҳукмдорлар учун муҳим қўлланма вазифасини бажарган, – деди Маъруф Отажонов.

Учрашув давомида актёр ижодий фаолияти, хусусан, “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильмидаги Амир Темур роли ҳақида курсант ёшларга гапириб берди.

– Танловда мендан олдин бешта актёр қатнашган. Ҳатто, дунё миқёсида кастинг уюштирилган. Жаҳон киноюлдузларидан Бред Питт, Сильвестер Сталлоне, Амитабҳ Баччан, Ҳалит Эргенчни таклиф қилишмоқчи бўлишган. Охир-оқибат, ушбу ролни гавдалантириш менга насиб қилди. Режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган фильмда Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франсиско Овалле каби дунёга машҳур санъаткорлар, шунингдек Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари ўзимизнинг таниқли актёрлар роль ижро этган, – дея хотирлайди у.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech