Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Суд-экспертлик фаолиятининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш

03 Март 2023, 08:03

1065

ИИВ Академиясида “Суд-экспертлик фаолиятининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Республика суд экспертизаси маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда суд экспертлик фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.

Марказ бўлим бошлиғи Ниёра Саитованинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ва унинг ижросига қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланган. Ушбу концепцияда суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мунтазам такомиллаштириб бориш, суд-экспертлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш, нодавлат суд экспертиза институтини ривожлантириш ва бошқалар белгиланди. 

Очиқ мулоқотда соҳадаги муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш, суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш, кадрлар малакасини ошириш юзасидан фикр алмашилди. Соҳа вакиллари, профессор-ўқитувчилар, шунингдек мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар томонидан суд-экспертлик фаолиятининг холислиги ва мустақиллигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий ҳамда хорижий тажрибанинг илғор ютуқлари асосида такомиллаштириш борасида таклиф-тавсиялар билдирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech