Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил этилди.
Ўқув йиғинининг дастлабки куни Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтди. Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан “Туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини самарали ташкил этиш усуллари” мавзуида бинар маъруза, “Ички ишлар органлари ходимларининг халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида юзага келаётган муаммолар”, “Раҳбарнинг жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитга таъсири, ходимлар ўртасида ижтимоий муносабатларни тартибга келтиришдаги роли” мавзуларида семинар-тренинг, шунингдек “Раҳбарнинг омма онги билан ишлаш методлари, оммавий ахборот воситалари
ва блогерлар билан ишлаш техникалари” мавзуида ижтимоий-психологик тренинг ўтказилди. Шундан сўнг Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича тажрибалари ўрганилди.
Таъкидлаш жоизки, 4 ноябрга қадар давом этадиган ўқув йиғини мобайнида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида семинар-тренинглар, Тошкент шаҳар ИИББ, Бўстонлиқ тумани ҳамда Ангрен шаҳри ИИБда амалий машғулотлар ташкил этиш назарда тутилган. Ўқув йиғини якунида ходимлардан синов қабул қилинади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати