Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сиртқи таълим: самарали ёндашувлар татбиқ қилинмоқда

07 Ноябрь 2022, 09:11

1238

Бугун, 7 ноябрь кунидан Академиянинг сиртқи таълим йўналиши 2-босқичига қабул қилинган тингловчилар учун ўқув жараёнлари бошланди.

Сиртқи таълим факультети бошлиғи, полковник Бахтиёр Ражабовнинг айтишича, ўқув йили режаси асосида олий маълумотга эга бўлган тингловчилар билан 84 соат, олий маълумотга эга бўлмаган тингловчилар билан 60 соат машғулот ташкил этилади. Машғулотларга тажрибали профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тажрибали мутахассисларини жалб этиш режалаштирилган.

2022/2023 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якунида тингловчилардан “Жиноят-процессуал ҳуқуқи”, “Жиноят ҳуқуқи”, “Криминалистик тактика ва методика”, “Тезкор-қидирув фаолияти”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Ҳарбий-хизмат тайёргарлиги”, “Махсус техника ва алоқа воситалари”, “Педагогика. Психология”, “Диншунослик. Диний ақидапарастлик экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари”, “Криминалистика“, “Криминология”, “Суд тиббиёти ва психиатрияси”, “Биринчи тиббий ёрдам асослари ва валеология” ҳамда “Амалий ўзбек тили ва адабиёти” фанлари бўйича якуний назорат имтиҳонлари қабул қилинади.

Ўқув жараёнлари жорий йилнинг 26 ноябрига қадар давом этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech