Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сиртқи таълим битирувчилари “юрист” малакасига эга бўлди

22 Апрель 2023, 06:04

1229

Сиртқи таълим битирувчилари “юрист” малакасига эга бўлди

ИИВ Академиясида Сиртқи таълим факультети тингловчиларининг битирув маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Давлат мадҳияси ижросидан сўнг таълим муассасаси бошлиғи, полковник Рустам Хатамов ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталди.

Таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида соҳа фаолияти сўнгги йилларда мутлақо янги босқичга олиб чиқилди. Аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борада мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этишнинг самарали механизмлари амалиётга жорий қилинди. Ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш мақсадида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларнинг профессионал салоҳиятини юксалтириб бориш, хизматда узлуксиз ўсишини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Академия бошлиғи мамлакатимизда кечаётган улкан янгиланишларни эътироф этаркан, соҳа ходимлари халқимизга ҳалол ва виждонан хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. – Халқпарвар тизим, энг аввало, инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, юртдошларимизнинг дарду ташвиши билан яшаш дегани. Сизлар зиммангиздаги бурч ва масъулиятни англаган ҳолда шарафли касбни танлагансиз. Келгусидаги фаолиятингизда давлатимиз томонидан билдирилган улкан ишончни оқлаб, халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини таъминлаш йўлида юксак садоқат билан хизмат қилишингизга ишонаман, – деди Академия бошлиғи.

Тадбир сўнггида ўқув дастурлари талабларини тўлиқ ўзлаштириб, якуний давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган тингловчиларга “жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича “юрист” малакасини берувчи дипломлар тантанали равишда топширилди. Битирувчилар номидан капитан Аброржон Аҳмедов ва катта лейтанант Сурайё Абдуллаева сўз олиб, замонавий ёндашувлар асосида назарий билим ва амалий кўникмалардан пухта таълим берган устозларига миннатдорлик билдирдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech