11 феврал куни Ички ишлар вазирлигида академиясида Республика Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
“Давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга доир янги тартиблар” мавзуига бағишланган тадбирда Судялар олий мактаби вакиллари, Академиянинг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва кундузги таълим курсантлари иштирок этди.
Давра суҳбатида “Маъмурий органлар ва мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти”, “Судларга мурожаат қилиш шакллари”, “Жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишларнинг ўзаро фарқли жиҳатлари”, “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллаш масалалари” мавзулари юзасидан маърузалар тингланди.
Соҳа мутахассислари ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларга тўхталиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати