Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Сайёр машғулотлар долзарб мавзуларга қаратилди

27 Июнь 2025, 08:06

28

ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан туман-шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари учун сайёр машғулотлар ташкил қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил қилинган машғулотлар тизимдаги ислоҳотларнинг натижадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Ўқув йиғинлари давомида маҳаллаларда криминоген вазиятни баҳолаш ва прогноз қилиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимой профилактика самарадорлигини ошириш, ички ишлар органларининг жамоатчилик билан алоқаларини самарали ташкил этиш ҳамда бошқа мавзуларда машғулотлар ўтказилди.

Ички ишлар органлари раҳбарларига тизим фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб талаблари етказилиб, устувор йўналишлар белгилаб берилди. Машғулотлар якунида уларнинг билим ва кўникмалари тест синовлари орқали баҳоланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech