Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Россиялик мутахассис курсантлар учун машғулот ўтди

25 Март 2023, 05:03

1083

23-24 март кунлари ИИВ Академиясида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Волгоград академияси билан ҳамкорликда онлайн маъруза машғулотлари ташкил этилди.

Россиялик тажрибали мутахассислар, Волгоград академиясининг Дастлабки тергов кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди, профессор, полиция полковниги Юлия Сафонова ҳамда Ички ишлар органларида тергов фаолиятини ташкил этиш кафедраси доценти, юридик фанлар номзоди, профессор, полиция полковниги Сергей Янин “Баданга қасддан шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг хусусиятлари: Россия тажрибаси”, “Терговчининг терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш” мавзуларида маъруза қилди.

“Тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этган машғулотларда қасддан баданга тан жароҳати етказиш жиноятларини тергов қилишнинг ҳуқуқий асослари, хусусиятлари, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, ўтказилиши лозим бўлган дастлабки ва келгуси тергов ҳаракатлари ва бошқа процессуал ҳаракатлар кетма-кетлиги, жиноятларни тергов қилишда жиноят ишини юритишга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг терговга қадар текширувни ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш, бу борада Россия тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Маърузалар якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech