Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Референдумда ёшлар сиёсий фаолликларини намоён этишмоқда

30 Апрель 2023, 01:04

887

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон тарихида муҳим сиёсий тадбир – янги таҳрирдаги Конституция бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда.

Референдумда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси овозга қўйилган. Айтиш жоизки, ушбу жараёнга пухта тайёргарлик кўрилиб, қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Ўтган давр мобайнида жамоатчилик томонидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушди. Ушбу таклифлар асосида янгиланаётган Конституция моддалари сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалари 275 тадан 434 тага ошди. Бир сўз билан айтганда, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланди.

Бутун юртимизда бўлгани каби пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 100-сайлов участкаси ҳам референдумга қизғин ҳозирлик кўрилди. Овоз берувчиларга зарур шароитлар яратиш мақсадида участка биноси миллий қонунчилигимиз талаблари даражасида жиҳозланди. Референдумни умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш учун сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларига тегишли мандатлар берилди.

Ниҳоят, эрта тонгда давлатимиз мадҳияси садолари янграб, референдум участкаси ўз фаолиятини бошлади. Мамлакатимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган янгиланишларни чуқур ҳис этган юртдошларимиз бирин-кетин овоз беришга киришдилар. Қувонарлиси, ушбу сиёсий тадбирда ёшлар фаол иштирок этиб, фаол фуқаролик позицияларини юксак даражада намоён этмоқдалар.

Овоз бериш жараёнлари кеч соат 20:00 гача давом этади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech