Ҳар бир раҳбар масъулиятни ҳис эта олсагина, ортидан жамоани эргаштира олади. Фаолият самарадорлиги ҳам уларнинг салоҳияти ва бошқарувчанлигига боғлиқ.
Академия магистратураси тингловчилари билан битируволди ўтказилган йиғилиш хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш масалаларига бағишланди. Тадбирда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Ўткирбек Қосимов сўзга чиқиб, ички ишлар органлари тизимида раҳбар кадрларга қўйилаётган долзарб талабларга тўхталди.
Айтиб ўтилганидек, тизимдаги изчил ислоҳотлар ички ишлар органлари фаолиятини халқчил мезонлар асосида ташкил этишни тақозо этмоқда. Бу эса ҳар бир ходим, айниқса раҳбарларга улкан масъулият юкламоқда. Таълим жараёнида тингловчилар замонавий бошқарувга оид билим ва кўникмаларни эгалладилар. Уларнинг келгусидаги хизмат фаолияти ўз вазифасига ҳалол, виждонан ёндашиши, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатишига боғлиқ.
Йиғилишда битирувчиларга хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахсий таркиб, айниқса ёш ходимларнинг касбий фазилатларини юксалтириш, бошқарув ва назоратнинг самарали механизмлари орқали тизим фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати