Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қонунийликка қатъий амал қилиш бўйича тавсиялар берилди

26 Октябрь 2022, 08:10

902

ИИВ Академиясининг сиртқи таълим йўналиши тингловчилари иштирокида коррупциянинг салбий оқибатларига бағишланган профилактик тадбир ўтказилди.   

“Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда коррупцивий ҳолатларнинг давлат ва жамият тараққиётига таҳдидлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мазкур тизимда амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий негизларини мустаҳкамлаш борасидаги тизимли ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Таъкидланганидек, ушбу иллатга қарши курашиш жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни тақозо этади. Мамлакатимизда улкан янгиланишлар амалга оширилаётган ҳозирга даврда коррупция масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупция ва унга имкон берувчи омилларни бартараф этишда таъсирчан ҳуқуқий механизмлар амалга оширилиши керак.

Тадбирда ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш орқали ходимларнинг касбий фазилатларини юксалтириш, коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тавсиялар берилди. Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан соҳадаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech