Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба

25 Сентябрь 2023, 08:09

740

19–22 сентябрь кунлари Навоий ва Самарқанд вилоятларида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуида навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижросини таъминлаш, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш, шунингдек Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури доирасида ўтказилди.

Тажрибали мутахассислар томонидан “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, асосий тамойиллар”, “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенциянинг мазмун-моҳияти”, “Нельсон Мандела қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари” ва бошқа мавзулар атрофилича ёритилди.

Қисқа муддатли курслар давомида ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари мазкур фаолиятга оид халқаро ва миллий стандартлар, уларни амалиётда самарали қўллаш юзасидан кўникмаларини ошириб, сертификатга эга бўлдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech