Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари учун ўқув

22 Июнь 2023, 05:06

941

“Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзуидаги ўқув курси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Машғулотлар Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ Академияси ҳамда бошқа масъул ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Ундан кўзланган мақсад ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш фаолиятини миллий ва халқаро стандартдлар асосида такомиллаштиришдир.

Ўқув курси дастурида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия мақсадлари доирасида қийноққа қарши курашишга қаратилган қатор долзарб мавзулар қамраб олинган. Қисқа муддатли машғулотлар якунида ходимларга сертификат берилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech