Галдаги мусобақа Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди.
Манфаатдор вазирликлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир мингга яқин иштирокчини қамраб олди. Ғолиблар 3, 10 ва 1 киломертлик “Family run” йўналишлари бўйича яккалик ҳамда жамоавий тарзда аниқланди.
Мусобақада Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари фаол қатнашиб, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари орасида совринли ўринларни эгаллади.
Хусусан, 3 километр масофага югуриш бўйича Ирода Бекмирзаева, Муяссар Кушмуротова, Шаҳризода Нусратиллаева қизлар ўртасида фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган бўлса, Зокир Уралов йигитлар ўртасида маррага учинчи бўлиб етиб келди. Мусобақанинг 10 километрлик баҳсларида ҳам совринли уч ўрин курсантларимизга насиб қилди. Масофани бирин-кетин босиб ўтган Акмал Салаев, Файзулло Ҳабибуллаев ва Шавкат Мусрединовга тенг келадиган рақиб топилмади.
Яна бир қувонарли жиҳати, Академия курсант қизлари 3 километрга югуриш бўйича умумжамоа ҳисобида мутлақ ғолибликни қўлга киритдилар.
ИИВ академияси ахборот хизмати