ИИВ Академиясида Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ташкил этилган давра суҳбатига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби, Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси Витсе-Президенти Одил Аҳмедов таклиф этилди.
Спортчи курсантлар билан учрашув чоғида ўзининг футбол оламида босиб ўтган залворли йўли, фаолияти давомидаги турли хил тўсиқлар ва қийинчиликлар билан бирга эришган ютуқлари тўғрисида сўзлаб берди.
– Мен ҳар гал майдонга тушганимда энг аввало Ватаним шаъни ва унинг дунё ҳамжамиятидаги обрўсини ҳимоя қиляпман деб ўзимга ўзим айтар эдим ва албатта барча эришган ютуқларим мана шу ишонч ва қатъий позитсиям орқасидан деб биламан, – дейди Одил Ахмедов.
– Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан юртимизда спортнинг барча турлари бўйича шуғулланиш учун етарли шарт-шароитлар яратилган, – деди у. – Шунинг учун ҳам сўнги йилларда спортчиларимиз турли йўналишларида юқори натижаларни қўлга киритиб давлатимиз байроғини баланд кўтариб келишмоқда.
Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан давом этди. энг фаол қатнашган курсантлар Спортчимиз томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати