Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

07 Декабрь 2022, 08:12

876

Бундан ўттиз йил муқаддам Бош қомусимизнинг қабул қилингани халқимиз ҳаётида улкан воқеа сифатида муҳрланди. Ўтган давр мобайнида Конституциямизда белгилаб қўйилган устувор мақсад ва тамойиллар асосида тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтдик.

Ички ишлар вазирлиги академиясида Асосий қонунимиз қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Ўқув даргоҳи профессор-ўқитувчилари, соҳа фахрийлари, ходим ва курсантлар иштирок этган тадбир жонажон Ватанимизнинг бош қўшиғи – Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

Академия раҳбари, полковник Рустам Хатамов сўз олиб, йиғилганларни ғурур ва ифтихор рамзи бўлган шонли сана билан муборакбод этди.

– Бош қомусимиз туфайли халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиқди, жамиятнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалди. Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, олийжаноб халқимиз эришган мислсиз ютуқларга назар солсак, бунинг фундаментал асоси ва ҳуқуқий негизини Асосий қомусимиз ташкил этганини кўриш мумкин. Бугун Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида Бош қомусимиз янада такомиллаштирилмоқда. Бу янгиланишлар жамиятда инсон омилини янада юксак даражада қадрлашга хизмат қилади, албатта, – деди Академия раҳбари.

Тадбирда Асосий қонунимизнинг ҳаётбахш қудрати ва аҳамияти эътироф қилинди. Миллий ривожланишимизнинг янги босқичида чинакам халқ Конституциясини яратиш йўлидаги ислоҳотлар, пировард натижада, Янги Ўзбекистонни ҳар жабҳада равнақ топтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг Президентимизнинг “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ ходимларга эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисми Академия ҳаваскорлик жамоалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech