Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Оталиққа олинган мактабларда тадбирлар ўтказилмоқда

23 Октябрь 2024, 09:10

190

Шу кунларда ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари Наманган, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида бўлиб, криминоген вазиятни комплекс тарзда ўрганишмоқда.

Хизмат сафари давомида ҳудудлардаги оталиққа олинган мактабларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирларда юртимиз ёшлари учун яратилган улкан имкониятлар, олий таълимга қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан мулоқот қилинди. Шунингдек, ўқувчилар билан мониторинг ўтказилиб, уларнинг касбий қизиқиши ва қобилияти ўганилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий иллатлардан асраш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишда маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари муҳим аҳамият касб этади. Ана шу мақсадда академия вакиллари ташаббуси билан “Ички ишлар соҳасига қизиқасизми?” мавзуида мотивацион учрашувлар, “Заковат”, “Ҳуқуқ билимдони” интеллектуал ўйинлари, шунингдек, минифутбол, волейбол, эркин кураш, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ҳам уюштирилди.

Муҳими, ўқувчиларни билим ва касб-ҳунарга қизиқтириш, уларнинг юртга дахлдорлиги ва ватанпарварлигини юксалтириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар изчил давом эттириляпти. Бу эса ёшларнинг келгусидаги ҳаётида муҳим пойдевор бўлиши, шубҳасиз.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech